Толибон АҚШни огоҳлантирди
(last modified Sun, 07 Oct 2018 13:04:19 GMT )
октябр 07, 2018 18:04 Asia/Tashkent
  • Толибон
    Толибон

Толибон АҚШни Афғонистондан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ томонидан Афғонистоннинг  босиб олиниши 17 йиллиги арафасида Толибон гуруҳи  яна бир маротаба босқинчиларни   Афғонистон ҳудудини тарк этишига чақирди. Бу гуруҳ: " АҚШ ҳарбийлари мамлакатдан чиқишмаса, уларни ҳайдаб чиқарамиз",-- деб эълон қилди.

Толибон тарқатган баёнияда келтирилишича, АҚШ Толибонга қарши тура олмайди. Бундан ташқари у Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш ҳамда  бу мамлакатдаги урушни тугатишнинг уддасидан чиқмайди. Шу сабабдан АҚШ ӯзининг муваффақиятсиз ҳарбий иштирокини оқлашга уринмоқда.

Айни пайда Афғонистонда терроризмга қарши кураш баҳонасида 19 мингдан ортиқ хорижий кучлар мавжуд.

 

Ёрлиқ