октябр 07, 2018 18:22 Asia/Tashkent
  • Париждаги отишма
    Париждаги отишма

Франция полицияси мамлакат пойтахтида содир бўлган отишмада икки кишининг жароҳат олгани ҳақида хабар қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Париж шаҳрининг марказида рўй берган отишмада икки киши ярадор бўлди.

 Маҳаллий полиция бошқармаси маълумотига таяниб Суптник сайтининг эълонига кўра,  бугун маҳаллий вақт билан соат 6:15 дақиқада Париж хиёбонларидан бирида отишма содир бўлди.

Икки киши мотоцикл билан  автомобиллардан бирига яқинлашиб ундаги  одамларни яқин масофадан ўққа тутган.

Жароҳат олган шахслар аҳволи оғир эканлиги ҳамда уларнинг  шаҳар касалхоналаридан бирида ётқизилгани айтилади.

 

Ёрлиқ