Россия БМТдан Американинг Сурияда фосфорли бомбадан фойдаланганлиги ҳақида текширув ӯтказишини сӯради
(last modified Sun, 14 Oct 2018 09:15:45 GMT )
октябр 14, 2018 14:15 Asia/Tashkent
  • Россия БМТдан Американинг Сурияда фосфорли бомбадан фойдаланганлиги ҳақида текширув ӯтказишини сӯради

Россия Федератсия Кенгаши Халқаро масалалар Қӯмитасининг раиси БМТнинг Кимиёвий қуролларни тақиқлаш бӯйича идорасини Американинг Сурияда оқ фосфорли бомбадан фойдаланиши бӯйича текширув ӯтказишга чақирди.

ИНТЕРФАКС ахборот агентлигининг хабарига кӯра  Россия Федератсия Кенгаши Халқаро масалалар Қӯмитасининг раиси Константин Косачев кеча деди: Москва  БМТни ҳамда Кимиёвий қуролларни тақиқлаш   идорасини  Американинг  Сурияда  оқ фосфорли бомбадан фойдаланганлиги  бӯйича  текширув ӯтказишга чақирди.

Россиянинг бу таниқли сенатори илова қилди: Кимиёвий қуролларни тақиқлаш   идораси  ОАВда тарқалган Американинг  Сурияда  оқ фосфорли бомбадан фойдаланганлиги тӯғрисидаги хабарларнинг қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигига  шошилинч равишда аниқлик киритиши лозим.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги САНА кеча Америка қирувчи самолётлари Ҳажин атрофидаги бир неча минтақага оқ фосфорли бомба ташлашганини эълон қилди.

Эслатиб ӯтамиз, Сурия давлати   БМТ Бош котиби ҳамда Хавфсизлик Кенгаши раисига Америка ва унинг иттифоқчиларининг  Суриядаги жиноятларини тӯхтатишларини сӯраб бир неча маротаба мурожаат қилган. 

 

 

 

 

Ёрлиқ