Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида содир этилган ҳужумда талафотлар кўпайди
(last modified Thu, 18 Oct 2018 15:09:52 GMT )
октябр 18, 2018 20:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида содир этилган ҳужумда талафотлар кўпайди
    Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида содир этилган ҳужумда талафотлар кўпайди

Қандаҳор миллий хавфсизлик идораси раиси ва полиция бошлиғи ҳамда ушбу вилоят ҳокими бугун душанба куни қуролли гуруҳлар томонидан содир этилган отишмада ҳалок бўлди. 

Афғонистоннинг Қандаҳор миллий хавфсизлик идораси раиси ва полиция бошлиғи ҳамда ушбу вилоят ҳокими бугун душанба куни қуролли гуруҳлар томонидан содир этилган отишмада ҳалок бўлди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарга кўра, Қандаҳор вилоят ҳокимлигининг биносида содир этилган ҳужум оқибатида вилоят ҳокими Зелмий Висо, полиция бошлиғи генерал Абдураззоқ ва Қандаҳор миллий хавфсизлик идораси раиси Абдулмўмин Ҳусайн Хайл ҳамда ушбу вилоятнинг давлат телевидениясининг тасвирга олувчиси ўлган. 

Афғонистон парламенти сайлови арафасида юз берган мазкур ҳужумда икки нафар америкалик ҳарбий ва Афғонистон армиясининг шарқий округ қўмондони ҳам оғир тан жароҳати олган. 

Лекин, НАТО кучлари қўмондони генерал Скот Милер ушбу ҳодисада омон қолди. Мазкур қуролли ҳужум вакиллар палатаси сайловининг хавфсизлигини таъминлашга бағишланган хавфсизлик йиғилишидан сўнг содир этилди. 

Толибон гуруҳи ушбу ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди.  

Ёрлиқ