Америка хорижликлар ва аёллар учун хавфли мамлакатлардан бири
(last modified Sun, 21 Oct 2018 15:16:55 GMT )
октябр 21, 2018 20:16 Asia/Tashkent
  • Америка хорижликлар ва аёллар учун хавфли мамлакатлардан бири

Халқаро Тадқиқотлар институти маълумотларига кӯра Америка Бразилия ва Жанубий Африка мамлакатлари қатори хорижликлар ва аёллар учун хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Эрон телерадио компанияси хабарига кӯра, Халқаро Тадқиқотлар институти ӯтказган тадқиқот натижалари  Бразилия, Жанубий Африка, Туркия ва  Америка  мамлакатлари  хорижликлар ва аёллар учун энг хавфли мамлакатлар  эканлигини исботлади. 

Тадқиқотда қатнашган 18135 нафар чет эллик ӯз яшаш жойларини тинчлик, шахсий хавфсизлик ва сиёсий барқарорлик мезонлари бӯйича баҳолашлари лозим эди.

Тадқиқот натижаларига кӯра Бразилия, Жанубий Африка, Кения, Перу, Туркия, Аргентина, Ҳиндистон, Миср, Доминикан республикаси, Колумбия, Филлипин, Мексика, АҚШ, Миянма ва Индонезия дунёнинг энг хавфли давлатлари бӯлиб чиқди. 

Халқаро Тадқиқотлар институти шунингдек, аёллар учун энг хавфли мамлакатлар руйхатини ҳам эълон қилди ва бу руйхатда Россиянинг ҳам номи тилга олинган.

Бу руйхатдан   Жанубий Африка, Кения, Перу, Туркия, Аргентина, Ҳиндистон, Миср, Доминикан республикаси, Колумбия, Мексика, АҚШ, Миянма, Россия ва Саудия Арабистони жой олган.

 

 

 

 

Ёрлиқ