Қошиқчининг Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносига кираётган пайтдаги расмлари эълон қилинди
Туркиянинг ТРТ телеканали бугун эрталаб Жамол Қошиқчининг Саудия арабистонининг Истанбулдаги консуллик биносига кириши чоғидаги расмларини тарқатди
Саудия арабистони танқидчиси журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Туркияда, Саудиянинг Истанбулдаги бош консулхонасига кирганидан кейин ғойиб бўлган. Журналистнинг қайлиғи сўзларига кўра, ташқарида уни 5 соат кутган, кейин ичкаридагилар у аллақачон кетгани, уни кутиш шарт эмаслиги ҳақида айтишган.
Туркия ҳукумати Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи Хатис Чингизни қўриқлов остига олди.
Чингиз Туркия фуқароси бўлиб, у Қошиқчи йўқолган куни у билан бирга Саудия Арабистони консуллигига борган. Қошиқчи консулликда Чингиз билан никоҳ қуриш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириши керак бўлган.
Саудия Арабистони 20 октябрда 2 ҳафталик рад этишлардан кейин Қошиқчининг консулликда ўлганини тан олди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 23 октябрда журналистнинг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берган.