Кремль Путиннинг ядро зарбасидан кейинги жаннат ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
(last modified Tue, 23 Oct 2018 05:36:15 GMT )
октябр 23, 2018 10:36 Asia/Tashkent
  • Кремль Путиннинг ядро зарбасидан кейинги жаннат ҳақидаги сўзларига изоҳ берди
    Кремль Путиннинг ядро зарбасидан кейинги жаннат ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг ядро зарбасидан кейин «биз жаннатга тушамиз», душманлар эса «шунчаки ўлиб кетади», деган сўзларига изоҳ берди.

Владимир Путин бу ҳақда «Валдай» муҳокамалар клуби ялпи сессиясида айтиб ўтди. Песковнинг маълум қилишича, президент жаннат ва ким қаерга тушиши ҳақида гапирмаган, деб хабар қилмоқда РБК мухбири.

«Кўпчилик бир нарсани эътибордан четда қолдирди, Россия доктринал даражада ўзида огоҳлантирувчи зарба бериш ҳуқуқини сақлаб қолмайди», - деди давлат раҳбари матбуот котиби.

Песковнинг аниқлик киритишича, Россия огоҳлантирувчи зарба бера олмайди. «Аммо бизга ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ҳужум қилишса ёки давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида қолса, унда Россия ядро қуролидан фойдаланишга ўзини ҳақли, деб ҳисоблайди. Агар бизга ҳужум қилишса, рақибларнинг «баъзилари жаннатга, баъзилари жаҳаннамга тушади», - деди у.

Ўтган ҳафта клуб сессиясида сўзлаган Путин Россияда ракета ҳужуми ҳақида ядровий огоҳлантириш тизими борлигини эслатди. «Биз Россия ҳудудига ҳужум бошланганига ишонч ҳосил қилсак, шундан сўнг жавоб зарбасини берамиз. Албатта, бу бутун жаҳон даражасидаги ҳалокат бўлади, аммо биз бунинг ташаббускори бўлмаймиз. Тажовузкор томон қасос муқаррарлигини билиши керак. Биз, худди шаҳидлар каби, жаннатга тушамиз, улар эса шунчаки ўлиб кетади, сабаби тавба қилишга ҳам улгуришмайди», - деганди Путин.

Россиянинг амалдаги ҳарбий доктринасида (2014 йил, 27-банд) айтилишича, мамлакат «ўзига ва (ёки) унинг иттифоқчиларига ядровий ҳамда бошқа оммавий қирғин қуроллари қўлланса, бунга жавобан ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади». 

Ёрлиқ