октябр 25, 2018 18:20 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбий базасига ҳужум қилган дронларни АҚШ бошқариб турган

Sputnik нашрига кӯра  Россиянинг Суриядаги авиабазасига уюштирилган дронлар оммавий ҳужумларидан бири, АҚШнинг разведкачи самолётидан туриб бошқариб турилган, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин.

Ўшанда бир вақтнинг ўзида 13та учувчисиз аппарат йўналтирилган эди. <…> Улар умумий бошқарув остида ягона жанговар тартибда ҳаракатланишган эди. Айнан шу дамда американинг "Посейдон-8" разведкачи самолёти Ўрта ер денгизи устида 8 соат давомида секин айланиб учган эди”, - деди Фомин Хитойда бўлиб ўтган хавфсизлик форумида.  

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, фақат август ойида Хмеймим авиабазасига ҳужум қилган 47та дрон уриб туширилган. Ушбу  дронларнинг ташқи кўриниши кўримсиз бўлишига қарамасдан, уларда энг замонавий навигация ва бошқарув тизимлари ҳамда бомба ташлаш механизмлари ўрнатилган. Бу террорчиларга уларни ясашда юқори технологияли давлат кўмак берганидан далолат беради, дейилган хабарда.

 

Ёрлиқ