Ғарб "Башор Асадсиз Сурия" идеясидан воз кечди
Истанбулда тўрт давлат етакчилари иштирокида Сурия масаласига бағишланган саммит бўлиб ўтди.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия, Франция, Германия ва Россия етакчилари иштирокида Сурия можаросини тартибга солиш масалаларига бағишланган тўрт томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур саммит Сурия масаласига бағишлаб бундай форматда ўтказилган илк учрашув бўлди.
Туркия, Франсия ва Германия раҳбарларининг чиқишларида қизиқарли бӯлган нуқта уч давлатнинг "Башор Асадсиз Сурия" идеясидан воз кечишлари эди.
Тадбир мезбони Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тўрт етакчи иштирокидаги музокаралар якунини сермаҳсул ва конструктив деб атади, деб ёзади Анадўлу агентлиги.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Суриядаги можарони бартараф этиш нафақат Остона жараёни доирасида, шунингдек кенгроқ форматда ҳал қилиниши керак ва бугунги саммит бунинг яққол далили бўла олади.