Франция мудофаа вазири: Арабистон ва Яман ўртасидаги уруш тўхтатилиши лозим.
Франция мудофаа вазири Арабистон ва Яман урушини натижасиз деб билиб, бу уруш тўхтатилиши керак деб таъкидлади.
Рейтерз ахборот агентлигининг хабарига кўра, Франция мудофаа вазири Флоранс Перли бугун Арабистон томонидан Яманда уюштирилган урушнинг оқибати собиқаси бўлмаган инсоний бўҳрон ҳисобланади. Энди бу урушни тўхтатишнинг вақти етиб келди,-деб таъкидлади.
Франция мудофаа вазири Париж давлати БМТ ташкилоти билан бирга Яман бўҳрони сиёсий ечим топиши учун тўқнашаётган томонларга тўхтовсиз босим ўтказади. Чунки ҳарбий ёндошувнинг натижаси йўқ,- деб қўшимча қилди.
Яман ва Арабистон ўртасидаги урушини тўхтатиш лозимлиги ҳақида франциялик расмийларнинг изҳороти шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, бу мамлакатнинг ўзи саъудиялик режимга қурол-яроқ экспорт қилувчи асосий мамлакат ҳисобланади.
Франция президенти Эммануэль Макрон жума куни Арабистонга қурол-яроқ сотиш бўйича таклифларга мухолифат қилди ва уни "демагогия " деб билди.