Баҳрайн уламолари Ол Халифа режими томонидан жамоат имомининг қамоққа олинганини қоралашди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i394-Баҳрайн_уламолари_Ол_Халифа_режими_томонидан_жамоат_имомининг_қамоққа_олинганини_қоралашди
Баҳрайн уламолари Ол Халифа режими томонидан жамоат имомининг қамоққа олинганини қоралашди
(last modified 2018-08-22T17:46:52+00:00 )
июл 18, 2016 19:36 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн уламолари Ол Халифа режими томонидан жамоат имомининг қамоққа олинганини қоралашди

Баҳрайн уламолари Ол Халифа режими томонидан жамоат имомининг қамоққа олинганини қоралашди

Баҳрайннинг юқори мартабали уламолари мамлакатнинг ад-Дароз минтақасидаги жамоат имомининг Ол Халифа режими кучлари томонидан қамоққа олинганини қоралашди. Маръотул Баҳрайн сайтининг хабар қилишича, Баҳрайн шиаларининг катта уламолари бугун душанба куни ўз баёнотларида Ад-Дароз минтақасидаги жума намози имоми шайх Муҳаммад Санқурнинг ҳибсга олинишини кескин қоралашди ва ушбу ҳаракатларни исломий қонун-қоидаларга ва қадриятларга қарама-қарши дея баҳолашди. Баҳрайн шиаларининг раҳбари шайх Ийсо Қосем ва ушбу мамлакатнинг таниқли руҳонийларидан бўлмиш Абдуллоҳ ал-Ғурайфий ҳамда шайх Муҳаммад Солеҳ ар-Рабиъий томонидан имзоланган мазкур баёнотда келишича, Ол Халифа режими томонидан кўрилган ушбу чоралар динга ва шиаларнинг мазҳабига жафо қилиш ҳисобланади.