Америка ва Трампнинг обрўси жаҳон аҳли олдида пасайган
ноябр 04, 2018 14:48 Asia/Tashkent
Дунёнинг 25 шаҳрида ўтаказилган умумий сўровлар Америкага нисбатан салбий муносабатлар ошганини кўрсатмоқда.
Американинг "Пио" муассасаси томонидан ўтказилган умумий сўровлар натижаларига кўра, Германия халқининг 70 фоизи, Франция аҳолисининг 62 фоизи ва Канадада яошовчиларнинг 61 фоизи Америкага нисбатан салбий фикр билдиришган.
Мазкур оммавий сўровларда АҚШга қўшни бўлган Мексика аҳолисининг 68 фоизи ҳам Америкага доир салбий қарашларини баён қилишган.
Американинг "Пио" муассасаси томонидан ўтказилган умумий сўровлар натижалари кўрсатмоқдаки, 2017 йилда Дональд Трамп Америка президенти бўлганидан сўнг АҚШнинг халқаро майдонда бўлган эътибори пасайган. Бунга дунёнинг 25 мамлакатида ўтказилган умумий сўровлар натижалари мисол бўлмоқда.