Эрдуған: АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қаршимиз ва унга қўшилмаймиз
(last modified Tue, 06 Nov 2018 13:49:42 GMT )
ноябр 06, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • Эрдуған
    Эрдуған

Туркия президенти Эронга қарши АҚШ томонидан жорий қилинган санкцияларни қабул қилиб бўлмайдиганини таъкидлаб, Анқара давлатини АҚШ сиёсатларига бўйинсунмаслиги ва Эронга қарши қўллаган санкцияларига ҳам қўшилмаслигини эълон этди.

Анталия ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Эронга қарши АҚШ томнидан қўлланган санкцияларни барчаси империализм манфаатларини ҳимоя қилиб, Халқаро мувозанат ва тинчликка зарба беришга қаратилган. Анқара давлатининг қарашича, бундай сиёсатлар фақат халқаро миқёсидаги куч-қудрат мувозанатига барҳам бериш мақсадида олиб борилмоқда деб айтди.

Эрдуған олдин ҳам Эронга қарши АҚШ санкцияларга ишор қилиб,  аксарият мамлакатлар АҚШнинг Эронга қарши сиёсатларига пайравлик қилмасликлари ва Туркия давлати бу масала борасида ўз позициясини ошкора тарзда эълон қилганини маълум этганди.

Дунёдаги кўплаб мамлакталар жумладан Россия, Хитой, Ҳиндустон ва Туркия АҚШнинг Эронга қарши бирёқлама аскцияларига қарши эканлигини эълон қилиб келишмоқда.

Ёрлиқ