Ердаги энг қиммат нарсалар-фото
(last modified Thu, 08 Nov 2018 12:29:29 GMT )
ноябр 08, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Ердаги энг қиммат нарсалар-фото

Мазкур фотожамланмада дунёнинг энг қиммат нарсаларини томоша қилишингиз мумкин.

Баъзан кундалик ҳаётда фойдаланиладиган нарсаларнинг камёб турлари жуда қиммат бўлади.

1-Бир шингил узум

Японияда етиштириладиган камёб узумнинг бир синчаси 2017 йилда 9800 долларга сотилган.

2-Қуш пати

ХХ асрнинг бошида қирилиб кетган гуйя қушининг пати 2010 йилда 10 минг долларга сотилган.

3-«Чиқиш»

Компаслар, соатлар, «Чиқиш» ёзувини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган тритий моддасининг бир грамми 30 минг доллар туради.

4-Сув

Фижи оролидаги булоқлардан олиниб, Исландия музликларининг эриган сувларига аралаштириладиган Acqua di Cristallo сувининг 1,25 литри 60 минг доллар туради.

5-Кўриш қобилиятининг тикланиши

Кўзи ожизликнинг туғма шакли билан оғрийдиган кишиларнинг кўриш қобилиятини тикловчи Лухтурна дорисининг битта кўз учун мўлжалланган миқдори 425 минг доллар туради.

6-Чой

Йилига 500 граммдан камроқ миқдорда ишлаб чиқариладиган «Катта қизил халат» чойининг нархи 685 минг доллар туради.

7-Чаён заҳри

Deathstalker чаёнининг 3,7 литр заҳри 39 миллион доллар туради. Бу турдаги битта чаён бир мартада икки миллиграм заҳар чиқаради. 3,7 литр зҳарни олиш учун эса уни икки миллион мартадан кўпроқ «соғиш» керак. Унинг аҳамияти миядаги шишларни даволашда асосий элемент эканлиги билан белгиланади.

8-Калифорний 252

Калифорний 252 Ердаги энг қиммат металл бўлиб, унинг бир грамми 250 миллион доллар туради. Бу модданинг бир граммини олиш учун плутоний ёки кюрий ядро реакторида саккиз ойдан бир ярим йилгача нурлантирилади. Ҳар йили 20—40 микрограмм ажратиб олишга муваффақ бўлинади. Дунё бўйича захира эса саккиз граммни ташкил қилади.