Москва шаҳрида Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар бошланди
(last modified Fri, 09 Nov 2018 14:43:37 GMT )
ноябр 09, 2018 19:43 Asia/Tashkent
  • Москва шаҳри
    Москва шаҳри

Москвада бошланган музокаралар айрим мамлакталар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ҳамда махсус вакиллар даражасида бўлиб ўтмоқда.

Москвада 9 ноябрь куни Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган маслаҳатлашув бошланди

Ротудей ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бу учрашуда сўзлаган нутқида  минтақадаги барча мамлакталар ва халқаро ҳамжамият  Афғонистонда терроризм ҳамда гиёҳванд моддалар контрабандасига тегишли жиноятларни бутунлай йўқ қилишга умид қилган деб айтди.

Лавров ўз сўзларида Афғонистон масаласини сиёсий йўллар ҳамда барч гуруҳ ва қатламларнинг иштирокида ҳал этишни имкони бор деб изоҳлади.

Россия ташқи ишлар вазири айни пайтда халқаро террорчилар  Афғонистон ичкарисида ўзи учун кучли базалар яратиши орқали бу мамлакатда нотинчлик ва нобарқарорликларни кенгайтиришга уринишмоқда деб айтди

Афғонистон тинчлиги конференцияси ўтган йили Москвада Эрон, Россия, Афғонистон, Покистон ,Хитой ва Ҳиндистон давлатлари томонидан таъсис этилгади.

Айтиш керакки Москва давлати мазкур маслаҳатлашувда қатнашиши учун  таклифномаларни барча иштирокчи мамлакатлар -  Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистону, Ўзбекистон ва АҚШга юборган.

Ёрлиқ