Тузли сувда ҳаракатланадиган автомобиль ихтиро этилди. (видео)
(last modified Sun, 11 Nov 2018 11:45:36 GMT )
ноябр 11, 2018 16:45 Asia/Tashkent

Мазкур видеода тузли сувда ҳаракатланадиган автомобилни томоша қилишингиз мумкин.

NanoFlowcell компанияси жаҳонда биринчи бўлиб тузли сувда ҳаракатланадиган автомобиль намунасини яратди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу автомобилнинг соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиши учун уч сониядан камроқ вақт талаб этилади. Автомобилга бир марта тузли сув тўлдирилса, у 600 километр масофани босиб ўтиши мумкин бўлади. «Тузли сув» деганда таркинида туз бўлган сув ёки океан суви назарда тутилмаётганини алоҳида қайд этиш зарур. Машинада махсус реактор бўлиб, уларда турли металларнинг икки хил тузли эритмаси тайёрланади. Улар электролит вазифасини бажаради ва алоҳида-алоҳида ёқилғи элементларига узатилади. Автомобилнинг тўртта электр двигателини ҳаракатга келтириш учун унда мураккаб кимёвий жараёнлар юз беради. Ушбу автомобиль атроф-муҳитга умуман зарар келтирмайди.