Пентагон АҚШ муассасаларининг террорчиларга ёрдам беришларини тан олди
(last modified Tue, 13 Nov 2018 12:31:57 GMT )
ноябр 13, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Пентагон АҚШ муассасаларининг террорчиларга ёрдам беришларини тан олди
    Пентагон АҚШ муассасаларининг террорчиларга ёрдам беришларини тан олди

АҚШ мудофаа вазирлиги Пентагон ўз баёнотида, Америка хайрия муассасалари томонидан инсонпарварлик ёрдамлари ниқоби остида Сурия ва Ироқдаги террорчилик гуруҳларига йирик миқдордаги кўмакларни тақдим этганини эътироф этди. 

Американ Милитарий Ньюз веб сайтининг хабар қилишича, АҚШ мудофаа вазирлиги Ироқ ва Сурия ҳақида шунингдек, ИШИД ва ал-Қоида террорчилик гуруҳларининг ушбу мамлакатлардаги ҳозирги муваффақиятлари хусусидаги 130 саҳифадан иборат бўлган ҳисоботида эътироф этишича,

ўтган бир йилда АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги  инсонпарварлик ёрдамлари террорчи гуруҳлар қўлига жумладан ал-Қоида гуруҳига етиб борган. 

Ушбу хабарга биноан, АҚШнинг Бутунжаҳон тараққиёт агентлиги хайрия муассасаси USAID 2017 йилнинг охирларидан Суриядаги террорчилик гуруҳларига йўналтирилган. 

Мавжуд ҳужжатларга асосан, Американинг давлат ва нодавлат ташкилотлари Сурия ва Ироқда террорчи гуруҳларни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаш билан минтақа мувозанатини Вашингтон манфаатларига қаратиш ва Исроил режимининг фойдаси учун ўзгартиришни кўзда тутишган.    

Ёрлиқ