Америкада даҳшатли ёнғин: Парадайс шаҳрида ҳақиқий жаҳаннам
АҚШ даги даҳшатли ёнғинлар бугунга қадар 7000 бинони вайронага айлантириб, Парадайс шаҳрининг осмонини тутун ва кул қоплаган.
Франс 24 телеканали хабарига кӯра, Калифорниядаги ўрмон ёнғинларида 44 киши ҳалок бўлди, 200 киши бедарак йўқолди.
7000 мингдан зиёд уйлар вайрон бўлиб, 15 мингтаси хавф остида. Аланга деярли 45 минг гектар ҳудудни қамраб олган, ёнғиннинг 25 фоизи тўхтатилган. Камида 3,5 минг одам вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
Калифорния шимолидаги Camp ўрмон ёнғинлари 8 ноябрь, пайшанба куни эрталаб бошланган.
Бунгача штат тарихидаги энг вайронкори деб 2017 йили кузатилган Tubbs ёнғини ҳисобланарди. У 17 минг гектар майдонни қамраб олиб, 5,5 мингдан ортиқ иморатни вайрон қилганди.