Ирландия осмонида номаълум учар жисмларни кўришди (видео)
Қуйидаги видеода Ирландияда номаълум учар жисмлар мушоҳада этилганини томоша қилишингиз мумкин.
Ирландия осмонида бир нечта рейслар учувчилари ёрқин чақнашлар ва НУЖ (номаълум учар жисм)ларни кўргани ҳақида маълум қилди, 9 ноябрь куни British Airways авиарейси учувчиси Ирландиянинг жануби-ғарбий қирғоқлари устидан учиб ўтаётиб, «ёрқин чақнашлар»ни кўрган. У ушбу ҳудудда ҳарбий машғулотлар ўтказилаётгани ҳақида билиш учун диспетчер билан боғланган. Самолётнинг қаршисидан номаълум ёрқин объект учиб ўтган. Диспетчер ҳаво ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий операциялар ўтказилмаётганини билдирган. Virgin Atlantic Airways компанияси учувчиси ҳам ўша ҳудудда учар жисмни кўриб, уни Ер атмосферасидан ўтаётган метеорит ёки бошқа зич жисм деб тахмин қилган. Учувчи қайд этишича, НУЖ ортидан яна бир нечта ёрқин объектлар учган. Гувоҳлардан бири объектларнинг тезлиги соатига тахминан 2500 километрга тенг бўлганини айтган. Таъкидланишича, замонавий ҳарбий техниканинг тезлиги ушбу кўрсаткичдан анча юқори.