Германия: Саъудия Арабистонининг Қошиқчи ўлими ҳақидаги баёноти қониқарли эмас
(last modified Sat, 17 Nov 2018 07:05:41 GMT )
ноябр 17, 2018 12:05 Asia/Tashkent
  • Германия: Саъудия Арабистонининг Қошиқчи ўлими ҳақидаги баёноти қониқарли эмас

Германия, Саъудия Арабистонининг Қошиқчи ўлими ҳақидаги баёнотини етарли эмас деб билди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Германия давлати жума куни Арабистон режимига мухолиф бўлган журналист Жамол Қошиқчини қатл этиш ҳақидаги Сауъдия Арабистонининг берган янги баёнотини етарли ва қониқарли эмас,-деб эълон қилди.

Германия давлати Арабистон Қошиқчини ўлдириш ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб бергани йўқ,-деб қўшимча қилади.

Германия бош канцлери Ангела Меркел бундан олдин Қошиқчининг ўлими ҳақидаги тергов маълумотлари аниқ бўлмагунига қадар Германия давлати Арабистонга қурол-яроқ сотиш бўйича янги қарорларни тасдиқламайди,-деб айтган эди.      

 

Ёрлиқ