Россия АҚШ ва НАТОнинг кескин ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 17 Nov 2018 08:32:28 GMT )
ноябр 17, 2018 13:32 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШ ва НАТОнинг кескин ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
    Россия АҚШ ва НАТОнинг кескин ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШ ва Шимолий атлантика шартномаси ташкилоти-НАТОнинг Россияга чегарадош бўлган минтақаларга америкалик ҳарбийларни олиб ўтишлари доирасидаги кескинлик чиқарувчи ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг маълум қилишича,

НАТО ва Америка қўшма штатлари аста-секинлик билан шарқ томонган қараб ҳаракат қилишмоқда ва Россияга яқин бўлган ҳудудларда ҳамда Европанинг шарқида ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда.

Мария Захарова АҚШ ва НАТОнинг европа мамлакатларида жумладан Польша, Латвия, Литва, Эстония, Руминия, Болгария, Италия, Британия, Белгия мамлакатларида ҳарбий базаларини жойлаштириши бўйича рўйхатини тақдим этди. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, Вашингтон «Шимолий оқим - 2» газ қувури лойиҳасини амалга оширишга қарши биргаликда иш олиб боришни режалаштирган. Бу эса халқаро меъёр ва қонунларни қўпол тарзда бузиш ҳисобланади. 

Ёрлиқ