Джон Керрри "Баржом"ни ер юзидаги энг самарали шартнома деб атади
АҚШнинг собиқ давлат котиби Джон Керри Баржом келишувини ҳимоя қилиб, уни "энг кучли", " энг тӯғри", "энг самарали ва энг аниқ" келишув деб изҳор этди.
АҚШнинг собиқ давлат котиби Джон Керри жума куни Гардиан газетаси билан қилган суҳбатида Баржомни ҳимоя қилди ва АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп сиёсатлари, жумладан унинг Баржом шартномасидан чиқишини танқид остига олди.
Джон Керри сӯзларига кӯра, Франция, Британия ва Россия каби давлатлар Эрон билан маслаҳатлашувлар чоғида ушбу шартномани қандай қилиб илггари суриш масаласини кӯриб чиқишиа давом этмоқдалар.
Джон Керри суҳбатининг давомида АҚШ Конгресси оралиқ сайловлари натижаларини ижобий баҳолади ва демократларни 2020 йилги президент сайловларига тайёргарлик кӯришга чақирди.