Ўзбекистонлик спортчилар Португалиядаги Жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39935-Ўзбекистонлик_спортчилар_Португалиядаги_Жаҳон_чемпионатида_4_та_медални_қўлга_киритди
Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтаётган парадзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медалга эга чиқди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
(last modified 2018-11-18T05:57:37+00:00 )
ноябр 18, 2018 10:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик спортчилар Португалиядаги Жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритди

Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтаётган парадзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медалга эга чиқди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шерзод Намозов, -66 кг вазнли Ўткиржон Нигматов бронза медалига сазовор бўлди. -73 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Феруз Саидов барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Феруз мусобақа давомида Хитой, Литва, Россия ва Жанубий Корея вакилларидан устун келди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда -57 кг вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик Парвина Самандарова ҳам бронза медалига эга чиқди.