Япония инсон юзини айни ўзини акс этадиган ниқобларни сотувга чиқарди.
(last modified Wed, 21 Nov 2018 09:22:07 GMT )
ноябр 21, 2018 14:22 Asia/Tashkent
  • Япония инсон юзини айни ўзини акс этадиган ниқобларни сотувга чиқарди.

Японияликлар инсон юзини айни ўзини акс эттирадиган ниқобларни ишлаб чиқариб яна бир маротаба дунё аҳлининг диққат-эътиборини ўзларига жалб этишди.

Ирна ахборот агентлиги Япония Ту Дей ахборот марказига таяниб тарқатган хабарига кўра, "ҳақиқий ниқоблар" деб номланган ниқобларнинг нархи 300 минг енга тенг. 

Япониянинг кичик бир қишлоғидан бўлмиш Усама Китогава номли шахс принтер мосламасидан фойдаланиб дунёда бир мўжиза ҳисобланадиган бундай ниқобларни ишлаб чиқаришга муяссар бўлди.

Япониянинг Шига минтақасида фаолият олиб борувчи 60 ёшли ушбу тадбиркорнинг айтишича, ниқобларнинг уч ўлчамли технологиясини мукаммаллаштириш ва инсон юзини айни ўзини акс эттирадиган ниқобларни сотувга чиқариш учун уч йил вақт лозим бўлган.

Шуни зикр этиш жоизки, бу тадбиркор келажакда ушбу ҳақиқий ниқобларни яратиш учун селикон каби юмшоқ материаллардан фойдаланиб 100 фоиз ҳақиқй ниқобларни яратмоқчи.