Америкалик эркак ёнаётган уйнинг учинчи қаватидан ташланган болани тутиб олди (видео)
АҚШнинг Техас штатида яшовчи эркак ёнаётган уйнинг учинчи қаватидан онаси томондан ташланган бир ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди,
Байрон Кемпбелл машинасида кетаётганида бир уйнинг ёнаётганига гувоҳ бўлди. У шу заҳотиёқ ўт ўчирувчилар ва полициячиларга ёрдамга ошиқди.
Кемпбелл ёнаётган уйнинг учинчи қаватида қизини ушлаб турган аёлни кўриб қолди. Улар чиқиш йўли олов билан ёпилиб қолгани учун уйдан чиқиб кета олмаган эди.
«У менга қараб, ‘Шунчаки менга ишон, уни тутиб оламан’, деди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмай қизимни ташладим. Агар у бўлмаганида қизим ҳозир тирик бўлмаслиги мумкин эди», — дейди қутқарилган қизчанинг онаси.
Ёнғин оқибатида уч киши жароҳатланган, қирққа яқин киши вақтинча уйсиз қолган.