Видео: Юк ортувчи битта ҳаракат билан улкан омборни вайрон қилди
(last modified Sun, 25 Nov 2018 12:09:38 GMT )
ноябр 25, 2018 17:09 Asia/Tashkent

Улкан омбордаги маҳсулотларнинг ағдар-тўнтар бўлгани акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Видеода кўринадики, юк ортувчи машина ҳайдайдиган ходим стелляжлардан бирига тегиб,уни бироз қимирлатади, бунинг оқибатида бошқа конструкциялар қулайди.

Бир неча сония ичида машина ва унинг ҳайдовчиси қутилар остида кўмилиб кетади.

Ҳодисанинг айнан қаерда юз бергани номаълум. Шунингдек, омборнинг ходимлари жабрланган ёки йўқлиги ҳақида ҳам маълумот мавжуд эмас.