ОАВ: Афғонистондаги президент сайлови уч ойга кечиктирилди
ноябр 25, 2018 18:14 Asia/Tashkent
Афғонистонда президент сайлови ўтказиш муддати уч ойга ортга сурилди ва келаси йилнинг июль ойигача ўтказилмайди. Бу ҳақда 1 TV телеканали хабар берди.
Шу йилнинг июлида Афғонистон мустақил сайлов комиссияси мамлакатда президент сайлови 2019 йил 20 апрелда бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Афғонистонда давлат раҳбари сайлов асосида беш йил муддатга сайланади ва иккинчи муддатга сайланиши мумкин. Мамлакатнинг амалдаги президенти Ашраф Ғани 2014 йил 14 июнда сайланган бўлиб, ўша йилнинг 29 сентябридан лавозимини бажаришга киришган.
Ёрлиқ