Порошенко: чоршанба куни Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40368-Порошенко_чоршанба_куни_Украинада_ҳарбий_ҳолат_жорий_этилади
Кеча Украина президенти Петр Порошенко бу мамлакатда ҳарбий ҳолатнинг чоршанба 28 ноябрь соат 9:00 да жойрий этилишини эълон қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 28, 2018 14:05 Asia/Tashkent
  • Порошенко
    Порошенко

Кеча Украина президенти Петр Порошенко бу мамлакатда ҳарбий ҳолатнинг чоршанба 28 ноябрь соат 9:00 да жойрий этилишини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Украина президенти Петр Порошенко тарқатган баёнотда  миллий хавфсизлик кенгашининг қарори асосида  қуролли кучлар бош қўмондони сифатида бўлган мамлакат президенти ўзининг қонуний масъулиятларига  амал қилиб бутун Украинада ҳарбий ҳолат бошланишини эълон қилди деб таъкидланган.

Душанба куни Украина парламенти  Қрим ярим ороли яқинида Россия ва Украина кемалари ўртасида келиб чиққан низо ортидан мамлакатда 30 кунлик ҳарбий ҳолат эълон этилиши қарорини тасдиқлаганди.

25 ноябрь эрталаб Россия чегарасини бузган “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари соат 19:00да Россия денгиз ҳудудида навбатдаги ноқонуний ҳаракатларни амалга оширди. Кемалар Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермаган ва хавфли ҳаракатларни амалга оширган