Афғонистоннинг Ғазни вилоятида ўнлаб жангари йўқ қилинди
ноябр 28, 2018 14:15 Asia/Tashkent
Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида Толиблар гуруҳига қарши мамлакат армияси пиёда ва ҳаво кучларининг амалиётлари натижасида 47 жангари ўлдирилган.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Афғонистоннинг Ғазни вилояти матбуот хизмати Кобул давлат армияси пиёда ва ҳаво кучларини Толиблар гуруҳининг позицияларига қарши ҳужумларида бу гуруҳнинг ўнлаб аъзолари жароҳатланди деб эълон қилди.
Толиблар жангарилари Афғонистон шимолида Мазор Шариф шаҳри томон йўл олган 25 мусофирни асирликка олишган, асирликка тушган афғонларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.