АҚШ Европанинг Россия билан ўзаро келишмовчилигидан фойланмоқчи
(last modified Wed, 28 Nov 2018 13:30:05 GMT )
ноябр 28, 2018 18:30 Asia/Tashkent
  • АҚШ Европанинг Россия билан ўзаро келишмовчилигидан фойланмоқчи
    АҚШ Европанинг Россия билан ўзаро келишмовчилигидан фойланмоқчи

Россия ва Украина ўртасида зиддият дам олиш кунлари, икки мамлакат бир-бирини Қора денгиздаги провокацияда айблаганидан сўнг янада кескинлашди.

Ҳодиса пайтида Москва стратегик муҳим сув йўлини ёпди, Украина президенти Пётр Порошенко эса жавоб сифатида ҳарбий ҳолат жорий этилишини билдирди.

Хусусан, 25 ноябрь куни Россия Украинанинг учта кемаси Керч бўғозига киришига йўл қўймади. Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотига кўра, рус кемалари Украина флотига қарата ўт очиб, олти нафар денгизчини яралашди, иккита кемани қўлга олишди. Ўз навбатида, Россиянинг маълум қилишича, Украина флоти унинг сувларига ноқонуний кириб келган. Украина бу позицияга қўшилмади.

Украинадаги ҳарбий ҳолат расмийлар ва ҳарбийларга миллий хавфсизликни таъминлаш учун керакли ваколатларни беради. У сўнгги вақтларда паст рейтингларга эга бўлган Порошенкога одатдагидан кўпроқ мустақил ҳаракат қилишга имкон бериши мумкин. Газетанинг таъкидлашича, Россия билан содир бўлган воқеа пайтида Киевдаги кайфият «жанговар» эди. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украинани «жиноятчилар услублари»дан фойдаланганликда айблади.

Ҳар икки давлат БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиртирди. Россия - Украина қарама-қаршилиги Москва ҳамда Киев ўртасидаги зиддият янада кескинлашишини билдиради, дейилади материалда.

Москва Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригини очгач, Керч бўғози устидан назоратни кучайтирди. Сўнгги ойларда Россия ва Украина муносабатларидаги кескинлик нафақат тобора кучайиб бормоқда, балки янги соҳаларга ҳам ёйиляпти. Хусусан, ўтган ой Украина православ черкови расман Москва назорати остидан чиққанидан сўнг можаро диний масалада ҳам юз берди, дейилади материалда.

БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишда Россиянинг Керч бўғозидаги вазиятга оид масалани кўриб чиқиш ташаббусини блоклаб қўйди. 

Тўрт мамлакат «ҳа», деб овоз берди, еттитаси қарши чиқди, яна тўрт давлат бетараф қолди.

Россия «Азов денгизида вазиятнинг хавфли ривожланиши ва ундан кейин содир бўлган воқеалар муносабати билан» Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиртирди. Йиғилишни «Халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш» мавзусидаги кун тартиби банди бўйича ўтказиш сўралган.

25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.

Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.

Украина Қўшма Штатлар билан мамлакатда АҚШ ҳарбий базасини қуриш борасида музокаралар олиб бормоқда. 

Таъкидланишича, бу маълумотни Украина Олий радаси депутати Иван Винник ҳам тасдиқлаган. Унинг билдиришича, Киевга Москванинг «таҳдидларидан» ўзини ҳимоя қилиш учун Америка базаси керак.

«Агар сиёсий даража ҳақида гапирадиган бўлсак, америкаликлар билан мулоқот олиб борилмоқда. Агар қонуний жиҳатни тилга оладиган бўлса, унда бу Украинанинг НАТОга интеграциясидан дарак беради», - дея тушунтирди Винник.

Шу билан бирга, Америка сиёсий доиралардаги манбанинг қайд этишича, бу «қадам Москва билан муносабатларни янада кескинлаштиради», шунинг учун Вашингтон ҳозирча Киевга тегишли кафолатлар бермаяпти.