Автомобилга гепард чиқиб қолса қандай йўл тутиш керак: видео
Март ойи бошларида Африканинг Серенгети парки бўйлаб саёҳат қилган сафари иштирокчилари бир гуруҳ гепардларга дуч келди
«Автомобилни кўрган гепардлардан бири капот устига сакраб чиқди. Ҳаракатни давом эттиришнинг имкони йўқ эди: бу йиртқичларни қўрқитиб юбориши ҳамда уларда агрессия келтириб чиқариши мумкин эди. Шу сабабли одамлар ҳолат қандай тугашини кутиб, жим қотди. Биринчи геперд ортидан машина устига иккинчи гепард сакради. Очиқ ойналар орқали у салон ичига кирди, бўш бўлган ўриндиқлар исини олди», — дейди турист Бриттон Хейес.
Сайёҳлардан бири сиэтллик Бриттон Хейес вазиятни назоратига олган гиддан жуда миннатдорлигини билдирди.
«У барчага хотиржамлик сақлашга ёрдам берди ҳамда гепард билан нигоҳлар тўқнашмаслигини тавсия қилди, сабаби бу ҳолат йиртқич томонидан чақирув сифатида қабул қилиниши мумкин эди», — дейди сайёҳлардан бири.
«Одамлар уддасидан чиқди: ‘зерикарли’ ва ҳаракатсиз объектлар ёш гепардни қизиқтирмади, у автомобилни тарк этди»