АҚШ Сенати: Туркия ё Россияни ё Ғарбни танлаши керак
АҚШ Сенати Туркияга ажабтовур ултиматум қӯйди. Туркия ё Россияни ё Ғарб мамлакатларини танлаши керак, деди АҚШ сенатининг қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Жеймс Инхоф (Жон Маккейн ўрнига келган сенатор). Бу ҳақида Блумберг хабарига асосан РИА Новости хабар қилмоқда.
АҚШ ва НАТО Туркия Россиядан “С-400” сотиб олаётганидан нега бунчалик ваҳимага тушгани маълум бўлди.
“Агар Туркия F-35 дастури ичида қолишни истаса, у Россиядан С-400 тизимларини олишдан воз кечиши керак”, - деди Инхоф Пентагоннинг Конгресс учун тайёрланган ҳисоботига изоҳ бераркан.
Инхоф айтишига қараганда, Туркия АҚШнинг НАТО бўйича жуда муҳим ҳамкоридир. Шу сабаб у ўз мақомига мувофиқ ҳаракат қилиши керак. “Туркия ё Россияни ё Ғарбни танлаши керак. Агар Туркия С-400 сотиб олишда давом этса - уни салбий оқибатлар кутмоқда” – деди сенатор.
Блумберг шунингдек, АҚШ ва НАТО Туркиянинг С-400 сотиб олишидан нега бунчалки ташвишга тушганини ҳам айтиб ўтган. Ҳарбий эксперт Стивен Залогининг фикрига кўра, Туркияга С-400 билан бирга россиялик ҳарбий мутахассислар ҳам келишади ва улар С-400ни американинг F-35 самолётига қарши синаб кўриш имконига эга бўлиши мумкин.
“Россиялик ҳарбий мутахассислар С-400 радарларини Туркиянинг F-35 самолётларига қарши синаб кўриши мумкин. Бу америка қирувчи самолётининг антирадар хусусиятларини йўққа чиқариши мумкин”, - дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Россия 2017 йилнинг декабр ойида умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган тўртта ЗРК С-400 дивизиони етказиб бериш борасида битим имзолаган эди. Шартномага кўра, мажмуанинг биринчи партияси 2019 йилнинг октябрь ойида етказиб берилиши керак.