декабр 03, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Гуттереш
    Гуттереш

БМТ Бош котиби дунёдаги ногирон кишиларнинг оғир вазиятидан хавтирланиш билдириб, бугунги кунда турли ногиронликка эга бўлган шахсларнинг сони бир миллиарддан ошди, деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Антонио Гуттереш "Халқаро ногиронлар куни" бўлган 3 декабрь муносабатидаги ўз мурожаатида аксарият жомеаларда  ногиронликка эга бўлган инсонлар камситишларга дучор бўлиб, яккаланиб қолишади,  деб айтди.

БМТ Бош котиби ўз сўзларида,  изчил ривожланиш кўрсаткичларининг аксариятида ногирон инсонларнинг кўп имтиёзлардан маҳрум бўлгани келтирилган, аммо айни пайтда ногиронларни мустақил ҳаётга тарғиб этадиган   кенг- қамровли  жамиятларни  ташкил этиш жараёнининг ошиши, умидларни кўпайтирган деб айтди.

1992 йили  БМТ томонидан 3 декабрь куни " Халқаро ногиронар куни" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан  бутун жаҳондаги ёрдам ва хайрия муассасалари жамиятнинг турли қатламини ногиронлик муаммоси билан таништиришга ҳаракат қилмоқда.

Ёрлиқ