Вашингтон пост: Трамп Яқин Шарқдаги диктаторларни қўллаб қувватламоқда
Вашингтон пост газетаси АҚШ президентининг сиёсатлари диктаторлик режимларини эркинликларни бузиш, ўз халқига нисбатан зулм қилишга тарғиб этмоқда, деб ёзди.
АҚШда босиладиган газетанинг интернет сайтида, АҚШ конгресси арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатлига аксиламал кўратиш учун ўрганишларни давом эттирмоқда, аммо Арабистон бундан ташқари кўп жиноятлар содир этаётганини ҳам инобатга олиши лозим, деб келтирилган.
Вашингтон пост шунингдек Трамп давлатининг Яқин Шарқдаги Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайннинг диктаторлик режимларини ҳимоя этаётганига ишора қилиб, Дональд Трамп бу режимларни ноҳақ қўллаб қувватлаши билан АҚШнинг муҳим манфаатларини хавф- хатарга юзма-юз этмоқда, деб изоҳлади.
Оқ уй давлати Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг журналист Жамол Қошиқчини қатл этиш масъулиятидан қочишига кўмаклашишига қўшимча, Яқин Шарқдаги режимларга ҳарбий ёрдам етказиб, уларга қурол- яроқ экспорт этиши билан Миср ва Баҳрайндаги халқ эътирозларини бостиришга ҳисса қўшмоқда, деб ёзди Вашингтон пост.