декабр 09, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Толибон: Афғонистонда сулҳ музокараси ўтказилиши учун Толибон аъзоларининг қамоқдан озод этилиши керак
    Толибон: Афғонистонда сулҳ музокараси ўтказилиши учун Толибон аъзоларининг қамоқдан озод этилиши керак

Толибон гуруҳи Афғонистон давлати билан музокара ўтказишдан олдин ўз шартини қўйди.

Толибон Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан қамоққа олинган ўз аъзоларини озод этилишини музокара ўтказиш шартларидан бири деб атади.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳи ўзининг айрим манбалари орқали Афғон оммавий ахборот воситаларида маълум қилишича, Толибоннинг 10 минг нафар аъзолари Афғонистон давлатининг қамоқларида сақланмоқда. Уларнинг озод этилиши, Афғонистонда сулҳ музокарасини ўтказилишида ишонч жараёнига туртки беради. 

Маълумотларга кўра, Афғонистон давлатига қарашли уч минг нафар шахс ҳам Толибон гуруҳининг қамоқхоналарида сақланмоқда. 

Толибон гуруҳи ўз аъзоларининг қамоқлардан озод этилишини шунингдек, ташқи кучларнинг Афғонистондан чиқиб кетишини ва Толибон етакчилари номининг АҚШ ва БМТ хавфсизлик кенгашининг қора рўйхатидан чиқариб ташлашни сулҳ музокарасини ўтказишдан олдинги шартлари деб эълон қилишди. 

Ёрлиқ