Мадуро: менга уюштирилган суиқасд орқасида АҚШ турибди
Венесуэлла президенти Оқ уй давлатини Колумбия ва Бразилиядаги ўнгчи давлатлар билан ҳамкорликда унга суиқасд уюштирмоқчи бўлганини эълон қилди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Николас Мадуро Каракасда мухбирлар билан суҳбатда АҚШ президентиниг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Каракас ҳукуматини ағдариш мақсадида Венесуэллада тартибсизликлар ва хаосни вужудга келтириш лойиҳасини бошқариб келмоқда, деб таъкидлади.
Венесуэлла президенти шунингдек Болтонни Венесуэлла чегараларида ҳарбий ҳаракатлар учун турли миссиялар тайинлаганини кўрсатадиган далиллар мавжуд, деб изоҳлади.
Мадуро ўз сўзларида Венесуэллада АҚШнинг назарда тутган фитналарини ижро этиши учун айрим кучлар АҚШ ва Колумбияда таълим олишмоқда, деб аниқлик киритди.