Гутерриш: Яманнинг ал-Ҳадийда минтақаси бетараф бўлади
(last modified Thu, 13 Dec 2018 15:49:52 GMT )
декабр 13, 2018 20:49 Asia/Tashkent
  • Гутерриш: Яманнинг ал-Ҳадийда минтақаси бетараф бўлади
    Гутерриш: Яманнинг ал-Ҳадийда минтақаси бетараф бўлади

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг маълум қилишича, яманлик томонларнинг келишувига биноан, ал-Ҳадийда стратегик порти икки томон кучларидан холи бўлади ва у ерда бетараф кучлар жойлашиб олади. 

Россия сегодния каналининг хабар қилишича, Антониу Гутерриш пайшанба куни Шведцияда Яман сулҳи бўйича ўтказилган музокаралар охирида чиқиш қилиб шундай айтдики, ушбу музокараларда ал-Ҳадийда вилоятида ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишиб олинди ва бу ерда инсонпарварлик кўмакларини етказиб бериш учун Яман чегара ўтказиш пунктлари ташкил этилиши лозим бўлади. 

Шунингдек, Гутерришга кўра яманлик томонлар Таъаз шаҳрида кескинликни юмшатиш борасида ҳам, инсонпарварлик юкларини ташишда ҳам БМТ назорати билан ва асирларни алиштиришга келишиб олишди. 

Яман сулҳи бўйича тўртинчи музокаралар босқичи 6-декабрдан яманлик томонлар иштироки билан БМТнинг Яман ишлари бўйича махсус вакили Мартин Грифитс ҳамроҳлигида Стокгольмда бошланди.