декабр 22, 2018 13:23 Asia/Tashkent
  • Франциядаги

Франция Ички ишлар вазирлиги мамлакатда давом этаётган " сариқ жилетлилар" нинг кўча намойишлари ва эътирозларига қарши кураш учун хавфсизлик чора тадбирларининг янада кучайтирилгани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Франция Ички ишлар вазирлиги тартибсизликнинг  олдини олиш мақсадида 4100 нафар қўзғолонга қарши полиция ва жандарм кучларини Париж, Бородо, Буш-дю-рон ва Тулуза шаҳарларида жойлаштирганини эълон қилди.

Мазкур хабарга асосан, "Сариқ жилетлилар"  кетма-кет 6 кун давомида хиёбонларга чиқиб, яна бир марта Франция президенти Эммануэль Макроннинг истеъфо беришини талаб қилишларини маълум этганлар.

Сўнгги кунларда ҳам Фанциянинг турли шаҳарларида камдаромадли фуқаролар  Париж давлатининг иқтисодий ислоҳотлари ва сиёсатларига қарши эътироз қилиб,  кенг қамровли митинглар ўтказишмоқда.

 

Ёрлиқ