Сергей Лавров: Тошкентда МГИМО филиали очилади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41373
Россия ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, бу МДҲ давлатлари ҳудудида Россия гуманитар алоқалари кенгайишига хизмат қилади
(last modified 2018-12-22T12:11:31+00:00 )
декабр 22, 2018 17:11 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Тошкентда МГИМО филиали очилади
    Сергей Лавров: Тошкентда МГИМО филиали очилади

Россия ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, бу МДҲ давлатлари ҳудудида Россия гуманитар алоқалари кенгайишига хизмат қилади

Sputnik. РФ ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Баку ва Тошкент шаҳрида филиалларини очиш бўйича иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда МГИМО кузатув ва васийлик кенгашининг қўшма йиғилишида, 20 декабр куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар қилган ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот-хизмати.

"МГИМО хориждаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Озарбайжон ва Ўзбекистон раҳбарияти илтимосига биноан университет ушбу мамлакатларда ўз филиалларини ташкил қилиш бўйича тайёргарлик ишларини ўтказди. Бугун бизнинг олдимизда Баку ва Тошкентда филиалларни очиш учун МГИМО низомига тегишли ўзгартишларни киритиш вазифаси турибди", - деб айтган Лавров.

Вазир сўзларига кўра, ушбу қадам МДҲ ҳудудида Россия гуманитар алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.