Афғонистоннинг Фарёб вилоятида 13 нафар Толибон саркардаси йўқ қилинди
(last modified Sun, 23 Dec 2018 14:48:48 GMT )
декабр 23, 2018 19:48 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Фарёб вилоятида 13 нафар Толибон саркардаси йўқ қилинди
    Афғонистоннинг Фарёб вилоятида 13 нафар Толибон саркардаси йўқ қилинди

Фарёб вилоятида Толибон гуруҳининг позициясига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ушбу гуруҳнинг ўн уч нафар саркардалари ҳалок бўлди

Афғонистон армияси ҳаво кучларининг Фарёб вилоятида Толибон гуруҳининг позициясига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида ушбу гуруҳнинг 13 нафар саркардалари ҳалок бўлди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон шимолида армия қўмондони бугун якшанба куни баёнот бериб шундай маълум қилдики, Фарёб вилоятининг Давлатобод туманининг Бозори қулла минтақасида амалга оширилган ушбу ҳужумда Толибоннинг яна саккиз нафар аъзоси ярадор бўлди. 

Шунингдек, Афғонистоннинг Фароҳ вилоят ҳокимлигининг матбуот котиби Муҳибуллоҳ Муҳиб ҳам бугунги чиқишида маълум қилишича, ушбу вилоятнинг Болоблок туманидаги Оби хурмон минтақасида армия ҳаво ҳужумида Толибоннинг 10 нафар аъзоси жумладан ушбу гуруҳ қўмондони Мавлавий Ниёзий ҳам ўлдирилди.  

Ёрлиқ