Индонезияда юз берган цунами қурбонлари сони 280 нафардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41443-Индонезияда_юз_берган_цунами_қурбонлари_сони_280_нафардан_ошди
Индонезияга ёпирилган цунами натижасида қурбон бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 24, 2018 12:00 Asia/Tashkent
  • Индонезияда юз берган цунами қурбонлари сони 280 нафардан ошди

Индонезияга ёпирилган цунами натижасида қурбон бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Индонезиянинг миллий бўҳронларни бошқариш агентлиги наттоғи  мамлакатда юз берган даҳшатли цунамида ҳалок бўлган фуқаролар сонининг 280 нафардан ошганини маълум қилди.

Индонезиянинг милий бўҳронларни бошқариш агентлигининг наттоғи  ўз сўзларида  якшанбага ўтар кечаси Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Зонд бўғозида юз берган цунами оқибатида мингдан ортиқ кишилар жароҳат олган деб эълон қилди.

У шунингдек ҳозиргача 57 нафарнинг тақдири маълум эмас ҳамда  ёрдам ва нажот гуруҳлари цунами қурбонлари жасадларини топишга ҳаракат қилишмоқда,  деб таъкидлади.