Индонезияда цунами концерт чоғида мусиқачиларни саҳнадан ювиб кетди (видео)
декабр 24, 2018 17:13 Asia/Tashkent
Индонезияда цунами ўша вақтда саҳнада қўшиқ айтаётган маҳаллий Seventeen рок-гуруҳи мусиқачиларини ювиб кетди.
Кадрларда гуруҳ фронтмени микрофонга «Биз — Seventeen» деб бақирганини, кейинги лаҳзада эса саҳнанинг орқа деворини цунами сидириб ташлаганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь, якшанбага ўтар кечаси Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Зонд бўғозида юз берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 222 кишига етди. Жароҳатланганларнинг сони эса 843 нафарни ташкил этмоқда.