Трамп: Мексика билан чегарада девор қурилмагунича давлат фаолияти тикланмайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41540-Трамп_Мексика_билан_чегарада_девор_қурилмагунича_давлат_фаолияти_тикланмайди
АҚШ президенти яна бир марта ҳатто давлат фаолияти тикланмай қолган тақдирда ҳам Мексика билан АҚШ ўртасидаги деворни қуриш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 26, 2018 13:00 Asia/Tashkent
  • Трамп: Мексика билан чегарада девор қурилмагунича давлат фаолияти тикланмайди

АҚШ президенти яна бир марта ҳатто давлат фаолияти тикланмай қолган тақдирда ҳам Мексика билан АҚШ ўртасидаги деворни қуриш зарурлигини таъкидлади.

Эроннинг "Хабарнигорони жавон" ахборот сайтининг хабар қилишича, Янги йил арафасида АҚШ ҳарбий кучлари билан видеоконференция орқали қилган суҳбатида Дональд Трамп  Мексика чегараларида девор қурилмагунига қадар АҚШ давлатининг фаолияти қайта тикланмайди,  деб қўшимча қилди.

 Мексика билан АҚШ чегарасида девор қуриш учун лозим бюджетни ажратиш мавзусидаги Оқ уй ва       АҚШ конгресси ўртасида маслаҳатлашувларнинг натижасиз якунлангани ортидан  куни -кеча  АҚШ давлатидаги айрим тармоқлар фаолияти тўхтатилганди.

Трамп  Оқ уйга кирганидан бери АҚШ давлатининг фаолияти 3 - марта тўхтатилмоқда.