декабр 31, 2018 14:58 Asia/Tashkent
  • Доналд Трамп ҳар куни 15 марта ёлғон гапиради
    Доналд Трамп ҳар куни 15 марта ёлғон гапиради

Вашингтон пост рўзномасининг интернет сайтининг ёзишича, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп 2018 йилда ўртача ҳисобда ҳар куни 15 марта ёлғон гапирган

Ушбу Америка рўзномаси тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг ёлғон ва фирибгарлик иддаолари 2018 йилнинг 2-январ куни эрта тонда Твиттерда бир нечта ёлғон хабарларни тарқатиш билан бошланди. 

Трамп бир неча соат ичида ўз қизиқишлари мавзуси бўйича яъни Эрон, Нью-Йорк таймз ва Ҳиллери Клинтон ҳақида ёлғон даволарни илгари сурди. 

Ушбу рўзнома сайтининг маълум қилишича, Трампнинг Твиттерда ёлғон-яшиқ иддаолар ва оммани алдашга қаратилган даволари йил давомида тўлиб кетди ва ҳақиқатдан йироқ гапларни даво қилди. 

Фикат Чекр номли сайт ҳам Трампнинг 2018 йилнинг бошидан ҳозирга қадар 1989 марта ёлғон ва оммани алдашга қаратилган иддаоларни илгари сурганлигини маълум қилди.

Хуллас, тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Доналд Трамп 2018 йилда жами бўлиб 7600 маробата ёлғон гаплар билан одамларни алдагани маълум бўлди. 

Ёрлиқ