Илҳом Алиевнинг дунё озарбойжонларига мурожиати
(last modified Tue, 01 Jan 2019 08:52:21 GMT )
Январ 01, 2019 13:52 Asia/Tashkent
  • Илҳом Алиевнинг дунё озарбойжонларига мурожиати

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 31-декабр ёки Бокуда "Дунёдаги Озарбойжон халқининг бирдамлик куни" муносибати билан йўлланган паёми жорий йилда ўзига хос маънони касб этди.

Илҳом Алиев бу паёмда Боку "Озарбойжон республикаси дунёдаги Озарбойжон халқи инсоний эркинлик, инсон ҳуқуқларининг ҳомийси ва ҳимоятчисидир" ва "бутун дунёдаги Озарбойжон халқи Озарбойжон республикасини ўз ватани деб билишлари зарур" унвонидаги бундан олдинги йилларда баён этган иддаоларидан зоҳиран бўлса ҳам воз кечганидан далолат беради.  Озарбойжон президенти бу йил нафақат ўзини бутун озарбойжонликларнинг президенти, ҳомийси ва пушти паноҳи деб таништирмади, балки аксинча дунёдаги Озарбойжон халқидан Қорабоғ масаласини ҳал этишда Озарбойжон республикасига ёрдам беришларини сўради. 

Табиийки, дунёдаги барча Озарбойжон халқи билан алоқа ўрнатиш баҳонаси билан бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат этишга Боку давлатининг мойиллигидан далолат берадиган иддаолардан Боку давлати расмийларининг қўл тортишлари ижобий ҳаракат деб талқин этилиши мумкин. Чунки, Озарбойжон республикаси муаммосини нафақат амбицияли этник ва ирқий тенденциялар билан ҳал қилиб бўлмайди, балки бундай қавмий тамоюллар Озарбойжон республикасидаги мушкулотларни янада оғирлаштиради.

 Озарбойжон республикаси таъсис этилганидан бўён ҳозиргача "Озарбойжонга мойиллик" унвони остида олиб бораётган фаолияти бу мамлакатга хорижий ва ички  мушкулотларни келтиришига қўшимча сиёсий ва молиявий харажотларнинг ортишидан бошқа натижа келтиргани йўқ. 

Озарбойжон республикасининг ичкарисида бу сиёсат қавмий бушлик ва маҳаллий тортишувларнинг сабабига айланган. Ҳамда Озарбойжон республикасида ҳаёт кечирадиган барча қавмларни "пантуркизм" сиёсатига  сезгир этиб қуйган. "Пантуркизм" сиёсатини қўллаш Озарбойжон республикасининг хорижий сиёсатларида мушкулот ижод этмоқда  ва озарбойжонликлар яшайдиган мамлакатларнинг эътироз ва норозийликларини келтириб чиқармоқда. 

Айниқса, минтақа мамлакатларида қавмий бушликни ижод этиш ва қавмий маҳалчиликка чақириш Англия, Америка ва сионистик режим ҳамда сионистларнинг сиёсатидан илдиз олади ва Саъудия Арабистони каби режимлар ҳам охирги йилларда ушбу сиёсатни қўллаб қувватламоқда. 

Экспертларга кўра, Илҳом Алиев 31 декабр куни муносибати билан йўллаган паёмида қавмий гижгижлантирувчи сўзларни баён этиш билан уша вақти ижобий натижа оладиким, Боку давлати ўз фаолиятини ислоҳ этишда  маданий ва тарихий баҳс-мунозараларда илмий тарзда ёндошса ва пантуркизм илдизига эга бўлган қавмий маҳалчилик ҳақида мақола ва китобларни нашр этиш, йиғилиш ўтказиш, ҳамда турли афкор ва тасаввуротларни амалда бир четга қуйиб, Озарбойжон республикасида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ўтказиш, давлат ҳужжатлари ва дарслик китобларида қавмий миллатчиликни тарғиб ва ташвиқ этишдан парҳиз қилиши лозим.