2018 йилда АҚШда 40 минг нафар инсон ҳалок ва ярадор бўлди
(last modified Wed, 02 Jan 2019 07:30:58 GMT )
Январ 02, 2019 12:30 Asia/Tashkent
  • 2018 йилда АҚШда 40 минг нафар инсон ҳалок ва ярадор бўлди
    2018 йилда АҚШда 40 минг нафар инсон ҳалок ва ярадор бўлди

АҚШнинг турли штатларида ўтган йилда содир этилган отишмаларда 40 мингдан зиёд инсонлар ҳалок бўлди ва ярадор бўлди. 

Америка қўшма штатларининг турли штатларида ўтган йилда содир этилган отишмаларда қирқ мингдан зиёд инсонлар ҳалок бўлди ва ярадор бўлди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада қуролли зўравонликлар статистикасининг қайд этиш марказининг маълум қилишича, 2018 йилда АҚШда  56 минг 651 марта отишма содир этилди. 

Ушбу отишмаларда 14 минг 563 нафар инсонлар ўлган ва 28 минг нафар инсонлар оғир тан жароҳати олишган. 

Ушбу хабарга биноан, ушбу отишмаларда қурбон бўлганларнинг 665 нафари 11 ёшдан кичик бўлган ёш болалар бўлган. Ҳамда 17 ёшдан кичик бўлган 822 нафар ўсмирлар ҳам ушбу отишмаларда ҳалок бўлган. 

Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш марказининг хабарига кўра, АҚШда қуролли отишмаларда қурбон бўлганларнинг статистикаси Америка армиясининг ўтган ўн йилда кўрган талафотларидан ҳам кўпроқни ташкил этияпти.