АҚШ жосуслик самолётлари Россия авиабазасига яқинлашган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41943
Айрим манбалар, АҚШ жосуслик самолётлари Суриянинг Хмеймим шаҳридаги Россия авиабазаси жойлашган минтақа яқинида 2 соат парвоз қилганидан далолат бермоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 06, 2019 14:41 Asia/Tashkent
  • АҚШ жосуслик
    АҚШ жосуслик

Айрим манбалар, АҚШ жосуслик самолётлари Суриянинг Хмеймим шаҳридаги Россия авиабазаси жойлашган минтақа яқинида 2 соат парвоз қилганидан далолат бермоқда.

"Форс рас" ахборот сайтининг ёзишича, АҚШ денгиз кучлари жосуслик самолётлари  Сурия соҳиллари осмонида икки соат парвоз қилиб, Сурия шимоли ғарбидаги Ладқия вилояти Хмеймим шаҳридаги Россия авиабазасига бир неча марта яқинлашган.

Сўнгги кунларда АҚШ жосуслик самолётлари Россия чегараларига яқинлашгани хабар қилинганди.Хабарларга кўра, ўтган ҳафта АҚШнинг "Боенг Эй Си-135" русумли АҚШнинг жосуслик самолёти  Қрим ярим оролига яқинлашиб,  3 соат парвоз қилган.