Германия: Арабистон режими Қошиқчи қатли хусусида жавоб беришдан бош тормоқда
Январ 08, 2019 14:05 Asia/Tashkent
Германия ТИВ-и Ол Сауд режими илгаригидек танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатли борасидаги ўта муҳим саволга жавоб беришдан бош тортиб келаётганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Германия ТИВ-и кечаги баёниясида, Риёз давлати саудиялик танқидчи журналист Қошиқчининг қатли тўғрисида аниқ шарҳлар бериши керак деб эълон қилди.
Айтиш керакки, арабистонлик журналист Жамол Қошиқчини қатл этишда Ол Сауд режими валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг қўли борлиги аниқлангани халқаро ҳамжамиятни ғазаблантирган.
-
АҚШ сенати: Муҳаммад Бин Салмон журналист Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берган
-
Ники Ҳейли: Муҳаммад Бин Салмон ўзининг ваҳшиёна ҳаракатларини тўхтатиши керак