Франция полицияси намойишчиларга қарши кескин чора кўришга тайёргарлик кўрияпти
-
Франция полицияси намойишчиларга қарши кескин чора кўришга тайёргарлик кўрияпти
Франция давлати анти-капиталистларга қарши намойишларга қарши кураш учун 85 минг нафар хавфсизлик кучлари ва исёнга қарши полиция кучларининг мисли кўрилмаган тайёргарлик ишлари ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция бош вазири Эдвар Филип сешанба кунги чиқишида анти-капиталистларга қарши намойишларга қарши курашиш учун полициянинг кенг миқёсли ҳаракатларига тўхталиб шундай айтдики, бундан кейин намойишлар янги қонун доирасида ўтказилади.
Эдвар Филип 12 январ шанба куни бўлиб ўтадиган намойишларда бузиш-синдириш, зиён етказиш каби кескин ҳаракатлар амалга оширилса, ундай ҳолда намойишчиларга қарши кескин чоралар кўрилади деб таҳдид қилди.
Сариқ кийимлилар анти-капиталистлар ҳаракатининг фаолларининг маълум қилишларича, Эммануэл Макрон истеъфо бермагунича намойишларни давом эттиришади. Франциядаги эътирозларда ҳозирга қадар 10 нафар инсон ҳалок бўлди ва 5600 нафар фуқаро қамоққа олинди ва минлаб инсонларга оғир тан жароҳати етказилди.