Америка Суриядан ҳарбий техникасини олиб чиқишни бошлади
Америка мудофаа вазирлигининг расмийларидан бири АҚШ армияси Суриядан ўз ҳарбий техникаларини олиб чиқишни бошлади,-деб эълон қилди.
Исми махфий қолишини сўраган Пентагоннинг ушбу расмийси жума куни Франция оммавий ахборот воситалари билан қилган ўз сўҳбатида, Америка армияси Суриядан ўз ҳарбий техникаларини олиб чиқиши бошланганини таъкидлаши мумкин, аммо хавфсизликни эътиборга олган ҳолда бу ҳақда қўшимча тафсилот беролмайман,-деб айтди.
Бундан олдин ҳам СиЭнЭн ахборот агентлиги Америка Суриядан ҳарбий техникаларини олиб чиқишини тасдиқлаган эди.
Шунингдек, Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео ҳам кеча пайшанба куни Миср ташқи ишлар вазири Сомеҳ Шукрий билан ўтказилган муштарак матбуот конфренциясида, Америка кучлари яқинда Сурияни тарк этади,- деб айтди.